Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудия Мессига Роналдунинг маошидан икки баробар кўпроқ пул бермоқчи

Саудия Мессига Роналдунинг маошидан икки баробар кўпроқ пул бермоқчи

Саудия Aрабистони ҳукумати «ПСЖ» ва Aргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Мессига катта шартнома таклиф қилишга тайёр.

Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, 35 ёшли ҳужумчи Саудия Aрабистони чемпионати клубларидан бирига ўтса, йилига 400 миллион евро (320 миллион фунт) маош олиши мумкин бўлади.

«Aл-Наср» футболчиси Криштиану Роналду эса ҳозирда 165 миллион фунт маош олади.

Яқин орада Саудия Aрабистони ҳукумати вакиллари Мессининг отаси билан музокаралар олиб боришади, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Месси ПСЖ машғулотларида қатнашиш ўрнига Саудия Арабистонига кетиб қолгани маълум бўлганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг