Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудиялик шайх янги бокс лигаси ташкил қилмоқчи

Саудиялик шайх янги бокс лигаси ташкил қилмоқчи

Саудия Арабистонининг Кўнгилочар бошқармаси раиси Турки Ол аш-Шайх барча промоутерлик компанияларни бирлаштириб, бокс лигасини ташкил этиш ниятида эканини айтди.

«Бизда келажак учун лигага ўхшаш бирор лойиҳани яратишни ўз ичига олган режаларимиз бор. Шу пайтгача биз камарлар сони муҳокама қилмаганмиз. Аммо, менимча, 68 нафар жаҳон чемпиони борлиги ақлга сиғмайди», — дейди Турки.

Эслатиб ўтамиз, профессионал бокс WBA, WBC, IBF ва WBO каби ташкилотлар томонидан жорий қилинган камарлар сони туфайли мунтазам равишда жамоатчилик томонидан танқид қилинади. Ҳозирда тўртта ташкилот томонидан эътироф этилган 17 вазн тоифасида 68 нафар жаҳон чемпиони бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Турки Ол аш-Шайх британиялик машҳур оғир вазн тоифасидаги Тайсон Фюри ва Энтони Жошуа ўртасида жанг ташкил этишга тайёрлигини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг