Шаҳрам Ғиёсов оғир жангда ғалабани қўлга киритди
Ярим ўрта вазн тоифасида WBA рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов (15-0) мексикалик Мигел Паррага (22-4-1) қарши жанг ўтказди.
АҚШнинг Санта-Моника шаҳарчасида ташкил этилган 10 раундлик жанг тўлиқ давом этди. Шаҳрам Ғиёсов 3-раунддан бошлаб устунликни қўлга олди. Жангнинг 7-раундида рефери мексикалик боксчи нокдаунга учраганини қайд этиш ўрнига, Шаҳрамдан тақиқланган зарба дея, очко олиб ташлади. Аслида боксчимизнинг зарбаси рақибининг тана қисмига тўғри берилганди.
Шундан сўнг ҳам Шаҳрам аниқ зарбаларда устунлик қилди ва якунда очколар ҳисобида ғалабага эришди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter