Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов терма жамоага қайтди

Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов терма жамоага қайтди

Жорий йилнинг 22 октябрь – 7 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўлиқ таркиб билан иштирок этиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, терма жамоамизнинг бу таркибига Рио олимпиадаси вице чемпиони, 2017 йил Германияда ўтказилган жаҳон чемпионати ғолиби Шаҳрам Ғиёсов ва Олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам киритилган.

Шунингдек, терма жамоанинг асосий таркибидан Нодиржон Мирзаҳмедов, Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзаҳалилов, Абдумалик Халоков, Мужибулло Турсунов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Саиджамшид Жафаров, Одилжон Аслонов, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Мадиёр Саидраҳимов, Лазизбек Муллажонов жой олган.

Боксчиларимиз бош мураббий Марат Қурбонов раҳбарлигида машғулотлар олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда ташкил этилган сўнгги жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг