Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шакира ва Пике эртаги тугади

Шакира ва Пике эртаги тугади

Дунёдаги энг машҳур жуфтликлардан саналган Шакира ва Жерар Пике севги афсонаси интиҳосига етди. «El Periodico» ёзишича, 45 ёшли хонанда «Барселона»нинг машҳур ҳимоячисини хиёнат устида ушлаган.

ОАВ ёзишича, 35 ёшли Пике ўзининг эски квартирасига қайтиб ёлғиз яшаяпти. Умуман олганда, ёлғиз эмас... «Барселона»даги сафдоши Рики Пуч билан бирга тунги клубларга серқатнов бўлиб қолганини, бегона аёллар билан кўрганлар бор.

Шакира ва Жерар бир кунда — 2 февралда таваллуд топишган. Фақат ўртада 10 йил фарқ бор. Улар 2010 йилги Жанубий Африка Республикаси мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида танишишган: Шакира чемпионат мадҳиясини куйлаган, Пике эса жаҳон чемпиони бўлганди. Расмийлаштирмасдан оила қуришган, 2012 йили тўнғич фарзанд Милан, орадан икки йил ўтиб унинг укаси Саша дунёга келган.

Шакира оғир синовларни бошдан ўтказяпти. Ажрашишдан ташқари, 15 млн евро солиқни яширгани учун Испания судида ҳам жавоб беришига тўғри келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг