Шахмат: бугун Ўзбекистон кучли рақибга қарши ўйнайди
Шахмат олимпиадасининг 8-туридан сўнг Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 3-ўринда бормоқда.
Бугун йигитларимиз олимпиада пешқадами Арманистон жамоасига қарши дона суради.
Бўлиб ўтаётган мусобақада ушбу жамоалар ҳали мағлуб бўлмаган.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса 40-ўринда бормоқда. Бугун қизларимиз Исроил терма жамоаси (29-ўрин) билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, кеча мусобақанинг 8-тур учрашувларида йигитларимиз Германия вакилларига қарши дона суришди ва 2,5:1,5 ҳисобларида ғалаба қозонишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter