Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шомуродовдан голли пас, аммо...

Шомуродовдан голли пас, аммо...

Италия А Серияси 34-турининг марказий ўйини, «Интер» ва «Рома» ўртасидаги учрашувда Элдор Шомуродов асист қайд этди, аммо унинг жамоаси мағлуб бўлди.

Ушбу баҳсда мезбонлардан Думфрис, Брозович, Мартинеснинг голларига «Рома»дан Мхитарян битта гол билан жавоб қайтарди.

Жозе Мауриньо баҳснинг 78-дақиқадасида Абраҳам ўрнига Элдор Шомуродовни майдонга туширди. Айнан унинг пасидан кейин 85-дақиқада Мхитаряннинг гол урди.

Ғалабадан кейин «Интер» очколари сонини 72тага етказиб, 1-ўринга кўтарилди. «Рома» эса 58 очко билан 5-ўринда қолди.

Интер – Рома 3:1

Голлар: 1:0 – 30 Думфрис, 2:0 – 40 Брозович, 3:0 – 52 Мартинес, 3:1 – 85 Мхитарян.

Интер – Ҳанданович, Думфрис, де Врей, Шкриньяр, Димарко (Бастони, 64), Перишич (Гозенс, 72), Брозович (Гальярдини, 72), Чалханўғлу, Барелла, Жеко (Корреа, 63), Мартинес (Санчес, 82).

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини, Рожер, Залевски (Винья, 78), Мхитарян, Сержиу Оливейра (Бове, 80), Пеллегрини (Верету, 64), Эль-Шаарави (Карлес Перес, 64), Абраҳам (Элдор Шомуродов, 78).

Огоҳлантиришлар: Манчини (36), Брозович (45), Сержиу Оливейра (79).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг