Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон кубоги ўйинидан сўнг футболчилар муштлашиб кетишди

Ўзбекистон кубоги ўйинидан сўнг футболчилар муштлашиб кетишди

Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан ўрин олган «Сўғдиёна» — «Насаф» ўйини сўнгида жанжал юз берди.

Жиззахда ўтган учрашувнинг 90-дақиқасида майдон марказида «Насаф» ҳимоячиси Умар Эшмуродов «Сўғдиёна» ҳужумчиси Баҳодир Насимовни боши билан зарба бериб, йиқитди. Айнан ушбу нарса ўйин якунлангач, оммавий тартибсизликка сабаб бўлди. Эшмуродов, шунингдек, Жиззах клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев билан тортишувга борган.

Бунинг устига маҳаллий мухлислар стадион туннелига кираётган Эшмуродовга қарата турли буюмларни улоқтирди.

Эслатиб ўтамиз, «Насаф» ўйинда кичик ҳисобда ғалаба қозонди ва ярим финалга чиқди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг