Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тадбиркор Мурод Назаров янги лавозимга сайланди

Тадбиркор Мурод Назаров янги лавозимга сайланди

Кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон поло федерациясининг йиллик ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги асосий масалалар Ўзбекистон поло федерацияси раис ўринбосарлари ва Бош котибининг янги таркибини сайлаш бўлди.

Федерация раиси ўринбосари лавозимига биринчи номзод сифатида Мурод Назаров тавсия қилинди.

Сўнгра Ўзбекистон поло федерацияси раиси ўринбосари лавозимига Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг Карьерани ривожлантириш маркази ва битирувчилар билан ҳамкорлик бўлими раҳбари Мирзиёд Мажидий номзоди илгари сурилди.

Ўзбекистон поло федерацияси бош котиби лавозимига эса Акбар Асқаров номзоди илгари сурилди.

Анжуман иштирокчилари таклиф этилган барча номзодларга овоз бериши натижасида Мурод Назаров ва Мирзиёд Мажидий Ўзбекистон поло федерацияси раисининг янги ўринбосарлари этиб, Акбар Асқаров бош котиб этиб сайланди.

Маълумот учун: Поло Ўрта Осиё ҳудуди билан боғлиқ бўлган бой тарихга эга, у биринчи минг йиллик ўрталарида жамоавий ўйин – човғон тарзида вужудга келган. Човғон асрлар давомида Ўрта Осиё, Озарбайжон, Эрон, Ироқ ва қўшни туркий мамлакатларда жуда машҳур бўлган. Қадимги миниатюраларда ўйиннинг парчалари тасвирланган, тарихий қўлёзмаларда ўйиннинг батафсил тавсифи ва қоидалари берилган. Илк халқаро човғон мусобақалари чавандозлар ўртасида ўтказилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг