Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Термизда кураш бўйича мусобақа якунланди. Кимдир 3 минг, яна кимдир эса 10 минг доллар мукофот олди

Термизда кураш бўйича мусобақа якунланди. Кимдир 3 минг, яна кимдир эса 10 минг доллар мукофот олди

Фото: Xabar.uz

Термиз шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун XIV анъанавий Ал Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнири бошлангани ҳақида хабар берилган эди. Бугун ушбу мусобақанинг финал баҳслари бўлиб ўтди.

Умумий мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ доллари бўлган мусобақада 48 давлатдан 130 нафардан ортиқ курашчилар иштирок этди. Мутлақ вазн бўйича ғолиблик Ўзбекистон вакилига насиб этди. Болтабек Болтаев финалда Муҳсин Ҳисомиддиновни енгди ва 10 минг АҚШ доллари мукофоти билан тақдирланди. Финалчи Муҳсин Ҳисомиддинов 5 минг доллар совринга эга бўлди.

Мутлақ вазнда учинчи ўрин эгаларига 3,5 минг доллардан олди. Тўрт нафар чорак финал иштирокчиси ҳам 2 минг доллардан рағбатлантирувчи мукофот олди.

Мусобақанинг қолган барча вазнларида ғолибга 3 минг АҚШ доллари, иккинчи ўрин эгасига 2 минг ва учинчи ўринга минг доллар соврин берилади.

Қуйида халқаро мусобақанинг барча ғолиблари билан танишиб олишингиз мумкин:

Эркаклар
Болтабой Болтаев — Ўзбекистон (мутлақ вазн)
Шахбоз Пўлатов — Ўзбекистон (+100 кг),
Шахобиддин Ҳамроев — Ўзбекистон (91 кг),
Эркин Қозоқов — Ўзбекистон (81 кг),
Маҳамадшариф Нажмиддинов — Тожикистон (73 кг),
Сардорбек Жангелдиев — Ўзбекистон (66 кг),
Санжар Саидқулов — Ўзбекистон (55 кг)

Аёллар
Рината Илматова — Ўзбекистон (+78 кг),
Владлена Гусева — Россия (70 кг),
Ирода Мамашаева — Ўзбекистон (57 кг),
Лиан Йен — Хитой Тайпейи (48 кг)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг