Ўзбекистонда ҳар 100 та уй хўжалигига 359 та телефон тўғри келмоқда
Ўзбекистонда 2025 йилда 100 та уй хўжалигига ўртача 359 та мобил телефон тўғри келган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Статистик маълумотлар телефонлар сони давомий суръатда ўсиб келаётганини кўрсатмоқда. Жумладан, 2010 йилда 100 та уй хўжалигига 145 та телефон тўғри келган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 234 тага етган.
2020 йилга келиб эса ушбу рақам 287 тага ошган ва кейинги беш йилда яна сезиларли ўсиш қайд этилган.
2025 йилда эса кўрсаткич 359 тага етгани аҳолида мобил қурилмаларга бўлган талаб юқори даражада эканини англатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга 2026 йилнинг январ–феврал ойларида 13 та хорижий давлатдан жами 909 951 дона қурилма импорт қилингани ҳақида хабар бергандик.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter