Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Амир Темур ва Донна Мария» — Тарих ва бугуннинг бирлашган қудрати!

«Амир Темур ва Донна Мария» — Тарих ва бугуннинг бирлашган қудрати!

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказида тарихий воқеа ва замонавий санъатнинг энг таъсирли учрашуви бўлиб ўтди.

Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан «Амир Темур ва Донна Мария» бадиий фильмининг тақдимоти ўтказилди!

Бу фильм — «Ўзбекфильм» ва Туркия «Kanguru» компанияси ҳамкорлигида, тарихимизга беқиёс эҳтиром ва замонавий бадиий талқин билан яратилди.

Фильмда Амир Темурнинг олийжаноблик, бағрикенглик, меҳр-шафқат каби фазилатлари Венгрия маликаси Донна Мария орқали намоён этилади. «Куч – адолатда» тамойили ва инсон табиатининг сирли чексизликлари фильмнинг асосий ғояси ҳисобланади.

Фильмда ҳар икки замон параллел ривожланади — тарихий ўтмиш ва замонавий ҳаёт. Авлодлар ўртасидаги ришталар, кечирим ва бағрикенглик ҳақидаги фалсафий ёндашув томошабинни уйғотади ва фикрлашга ундайди.

Бу фильм фақат тарихий шахсларнинг ҳаётини ёритибгина қолмайди, балки инсоният қадриятлари, руҳий чексизлик ва маърифий энергияни ҳам намоён қилади. Томошабин ҳар бир кадрда тарих билан яшашни ҳис қилади!

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг