Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чой ва қаҳва диабет хавфини камайтиради — тадқиқот

Чой ва қаҳва диабет хавфини камайтиради — тадқиқот

Иллюстратив фото

Чой, қаҳва ва сабзавотлар таркибидаги аччиқ полифеноллар махсус рецепторларга таъсир кўрсатиб, семириш ва қандли диабет билан касалланиш хавфини камайтиради. Шу йўналишда ўтказилган тадқиқот натижалари Food Bioscience журналида эълон қилинди.

Биологик фаол полифенол бирикмалари ўсимликларга кирувчи озиқ-овқатлар — мевалар, сабзавотлар, дон-уруғлар, чой ва қаҳва таркибида мавжуд. Аччиқ таъми билан ажралиб турувчи бу бирикмалар, ҳазми қийинлиги сабабли, организмдан чиқиб кетишига узоқ вақт (бир кунгача) кетади. Айрим тадқиқотлар полифеноллар ҳужайраларнинг шакарни сезувчанлигини ошириб, диабет келиб чиқиши хавфини камайтиришини кўрсатмоқда.

Янги тадқиқотда олимлар полифенолларнинг диабетга қарши самарадорлигида уларнинг T2R-рецепторлар билан ўзаро таъсири катта рол ўйнашини кўрсатиб беришди. Бунинг натижасида ошқозон-ичак йўллари гормонлари ишлаб чиқарилиши ошиб, семириш ва диабетга олиб келувчи хатарлар озайган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг