Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

7 августдаги тест натижалари маълум бўлди

7 августдаги тест натижалари маълум бўлди

Фото:«Mahalladosh.uz»

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг ўнинчи куни (7 август) натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда ДТМнинг расмий Телеграм каналида хабар берилди. 

Унга кўра, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича энг юқори баллар:

а) кундузги таълим шакли бўйича:

- Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 5111200 – Ўзбек тили ва адибиёти таълим йўналиши – 232,1 балл (176,1 балл тест синовлари натижаси, 56 балл касбий (ижодий) имтиҳон натижаси);
- Тошкент давлат юридик университетининг 5240100 – Юриспруденсия таълим йўналиши – 189,0 балл;
- Бухоро тиббиёт институтининг 5510100 – Даволаш иши (Бухоро) таълим йўналиши – 189,0 балл;

б) сиртқи таълим шакли бўйича:

- Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 5111200 – Ўзбек тили ва адибиёти таълим йўналиши – 214,9 балл (167,9 балл тест синовлари натижаси, 47 балл касбий (ижодий) имтиҳон натижаси);
- Тошкент давлат шарқшунослик институтининг 5120300 – Тарих (мамлакат ва минтақалар) таълим йўналиши – 170,3 балл;

c) кечки таълим шакли бўйича:

- Тошкент давлат шарқшунослик институтининг 5120700 – Жаҳон сиёсати (минтақалар бўйича) таълим йўналиши – 167,4 балл.

Тест синовлари натижаларини cabinet.dtm.uz сайти орқали паспорт серияси ва рақамини ёки абитуриент ID сини киритган ҳолда кўриш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг