Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Етти ойда 20,5 трлн сўмлик таълим хизматлари кўрсатилди

Етти ойда 20,5 трлн сўмлик таълим хизматлари кўрсатилди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январ–июл ойларида таълим соҳасидаги бозор хизматлари ҳажми 20,5 трлн сўмни ташкил этди, дейилади Миллий статистика қўмитаси хабарида.

Кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирганда 3,6 фоизга ошган. Бу жами кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг 3,8 фоизига тенг.

Таълим соҳасидаги хизматларнинг умумий ҳажмида олий таълим соҳасидаги хизматлар устунлик қилиб, 2025 йилнинг январ–июл ойларида уларнинг улуши 46,4 фоизни ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг