Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарзанди дарс қолдираётган ота-оналарга «огоҳлантириш хати» юборилаётгани расман тасдиқланди

Фарзанди дарс қолдираётган ота-оналарга «огоҳлантириш хати» юборилаётгани расман тасдиқланди

Фарзандлари мактаб дарсларини қолдираётган ота-оналарга «Огоҳлантириш хати» юборилаётгани хусусида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган хабарларга ММТВ ахборот хизмати муносабат билдирди.

Тарқалган хабарларда эндиликда дарс қолдириб келаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига «Огоҳлантириш хати» юборилиши ва бу орқали уларга турли тартибдаги маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланиши айтиб ўтилган.

Қайд этилишича, давлатимиз раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 5 феврал куни ўтказилган ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилганлиги айтиб ўтилди.

«Инспектор-психологларнинг асосий вазифаси, ўқувчиларнинг таълим-тарбиясини ташкил этишда мактаб жамоаларига яқиндан кўмаклашиш, мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлашдан иборат.

Шу мақсадда дарсларга мунтазам (уч ўқув куни ва ундан ортиқ) сабабсиз қатнашмаётган ўқувчиларнинг яшаш манзилларига тезкор равишда «Огоҳлантириш хати» юборилмоқда. Унда ўқувчиларнинг ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилган.

Жумладан, фарзандларини тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаслик, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим олишига тўсқинлик қилиш оқибатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг тегишли моддасига асосан қонуний жазо чоралари келтириб ўтилган.

Бундан кўзланган мақсад, дарсда иштирок этмаётган ўқувчилар оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлигини оширишдан иборат», дейилади расмий муносабатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг