Мактаб ва университетларда беш кунлик ўқиш жорий этилиши мумкин
Ўзбекистонда олий ва ўрта таълим муассасаларида беш кунлик ўқиш жорий этилиши мумкин. Ёшлар туризмини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси томонидан муҳокамага қўйилган қарорда беш кунлик таълимга ўтиш таклиф этилган.
Шу билан бирга ёзги таътилни қисқартириш ҳисобига қишки таътилни узайтириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилади.
«Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ойлик муддатда ички туризмни ривожлантириш доирасида ўқувчи ва талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари саёҳатларини самарали ташкил этиш мақсадида барча умумий ўрта таълим мактаблари, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида беш кунлик ўқиш тизимини жорий этиш ҳамда туризм мавсумини узайтириш мақсадида ёзги таътил муддатини қисқартириш ҳисобидан қишги таътил даврини узайтириш бўйича таклиф ишлаб чиқсин ва киритсин», — дейилади қарорда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter