Ирригация институтида ўтган халқаро илмий конференцияда Нобель мукофоти лауреати маъруза қилди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 10-11 декабрь кунлари Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатларини ривожлантириш бўйича қишлоқ хўжалик университетлари консорсиуми (КАСКАД)нинг 10 йиллигига бағишланган халқаро илмий конференция ўтказилди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди.
Концорциум ўз фаолияти даврида Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг 15 дан ортиқ олий таълим муасссасаларини ўзида бирлаштириб, фан-таълим-инновациялар борасида университетлараро интеграцияни ўзида мужассамлаштирган.
Бугун концорциумнинг 10 йиллигига бағишланган CASCADE 2020 «Марказий Осиё ва Кавказда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш» биринчи халқаро илмий-амалий анжумани Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти базасида ўз ишини онлайн шаклда бошлади.
Анжуманнинг асосий мақсади Ўрта Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатларининг қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим, илмий ва инновацион ҳамкорликни кучайтиришдан иборат бўлиб, ўзининг 1000дан ортиқ олимларини биргаликда ҳамкорлик қилишлари учун янги мулоқот платформасини ташкил этди.
Тадбирнинг очилишида 20 дан ортиқ мамлакат (Арманистон, Австрия, Озарбайжон, Хитой, Коста-Рика, Грузия, Гана, Ҳиндистон, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Жанубий Корея, Ақш, Португалия, Франция, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Ўзбекистон) ларнинг олимлари, профессор ўқитувчилари, докторантлари иштирок этишди.
Жумладан, Нидерландиянинг Вагенинген университтеи профессори, Нобель мукофотининг лауреати Рик Лееманс глобал атроф-муҳитни ўзгариши ва маълумотлар базасидан самарали фойдаланиш йўллари бўйича қизиқарли маъруза қилди.
Ушбу биринчи халқаро илмий-амалий конференциянинг очилишига бағишланган тантанали йиғилишда ҳамкор давлатларнинг вазирлик ва идоралари раҳбарлари, Халқаро ҳамкор уюшмалар (GCHERA, APLU-USA, ICA-EU, SAERIA-China и CASCADE), халқаро ташкилотлар (GIZ, FAO, ICARDA, CAREC, IFAS ва бошқалар) ҳамда етакчи университетларининг ректорлари сўзга чиқдилар.
Анжуманнинг пленар йиғилишида концорциумнинг коллегиал қарори билан 10 йиллик юбилейга бағишланган «Халқаро мезонлар бўйича етакчи олим», «Ҳудуд учун катта ҳисса қўшган етакчи олим», «Энг фаол педагог», «Энг фаол талаба» каби номинациялар танловининг натижалари бўйича муносиб номзодлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter