Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўқитувчининг мавқеини ошириш учун янги танлов эълон қилинди

Ўқитувчининг мавқеини ошириш учун янги танлов эълон қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 26 июнь куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Унда журналистларга мактабларда фаолият олиб бораётган педагог кадрларнинг ижтимоий нуфузини ошириш, жамиятда педагогик фаолиятнинг обрўсини юксалтириш, педагогларни ёшларга намуна ва ўрнак даражасига кўтариш мақсадида келгусида соҳада олиб бориладиган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Халқ таълими вазири жамиятда ўқитувчи касбига нисбатан ҳурмат туйғусини шакллантириш, билим олишга бўлган рағбатни кучайтириш, қолаверса, тизимда таълим сифатини таъминлашда салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этишда оммавий ахборот воситаларини ҳаморлик қилишни таклиф қилди.

Қолаверса, тадбир давомида журналистлар учун жамиятимизда ўқитувчи касбининг мавқеини ошириш, устозлик касбига нисбатан ижобий фикрни шакллантиришга қаратилган «Энг улуғ ва шарафли касб» мавзусидаги ижодий ишлар танлови эълон қилинди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас