ОТМлар бўйича якуний танлов натижалари — мандат эълон қилинди

2025/2026-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.
Натижаларни 3 хил йўл билан билиш мумкин.
Биринчиси — my.uzbmb.uz сайти орқали. Бунда my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритиш керак.
Иккинчиси — mandat.uzbmb.uz сайти орқали. Бунда mandat.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг ID рақамини киритилади.
Учинчиси — тест натижалари қайдномаси орқали. Бунда тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter