Республика миқёсида “Умуммиллий сўровнома” ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-76 Фармонига мувофиқ таълим соҳасида “Умуммиллий сўровнома” ўтказилмоқда.
Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан таълим самарадорлигини ошириш мақсадида Республика миқёсида талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар ўртасида онлайн ва офлайн шаклда сўровнома ташкил этилди.

Мазкур сўровнома таълим жараёни сифати, ўқитиш методикаси, профессор-ўқитувчиларнинг касбий салоҳияти, ўқув-методик таъминот, рақамли таълим ресурсларидан фойдаланиш даражаси, баҳолаш тизими ҳамда олий таълим муассасаларида яратилган шарт-шароитлар бўйича фикр ва таклифларни ўрганишга қаратилган.
Сўровнома очиқлик, шаффофлик ва холислик тамойиллари асосида ўтказилиб, унда университетларнинг барча факультет ва йўналишларида таҳсил олаётган талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар фаол иштирок этмоқда. Иштирокчилар таълим сифатини янада оширишга қаратилган таклиф ва мулоҳазаларини эркин билдириш имкониятига эга бўлишяпти.

Умуммиллий сўровнома таълим тизимида талабалар фикрини устувор мезон сифатида эътироф этиш, уларнинг таълим жараёнидаги иштирокини кучайтириш ва олий таълим муассасалари фаолиятини мунтазам равишда такомиллаштириб боришга хизмат қилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter