Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саида Мирзиёева: «Мактабларда мажбурий форма жорий қилишга ҳали эрта»

Саида Мирзиёева: «Мактабларда мажбурий форма жорий қилишга ҳали эрта»

Фото: facebook.com/saida.mirziyoyeva

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева келгуси ўқув йилидан мажбурий ягона мактаб формаси жорий этилиши борасида фикр билдирди.

Кеча Президентимизнинг Бешта ташаббусини ҳаётга самарали татбиқ этиш масаласини хорижий экспертлар билан муҳокама қилдик. Лойиҳанинг стратегик йўналишлари, чет эл тажрибаси ва ундан фойдаланиш бўйича фикр алмашдик.

Ёдингизда бўлса, Бешта ташаббусни, энг аввало, мактаблардан бошлаш ғояси илгари сурилган эди.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида, айрим жойларда шароит оғир эканлиги, кўплаб мактаблар таъмирталаб, ўқув дарсликларининг етишмаслиги, китоблар сифати жуда паст эканлиги, айрим мактабларда дарслар уч сменада ўтилишини кўрдик.

Бу йилдан бошлаб мажбурий ягона мактаб формаси жорий этилиши режалаштирилган. Лекин мавжуд камчиликларни тузатмай туриб, мажбурий форма талаб қилинишига ҳали эрта деб ўйлаймиз.

Қисқасини айтганда — олдин шароит, кейин талаб.

Албатта, бу осон иш эмас. Издан чиққан таълим тизимини тузатиш жуда катта маблағ, бир неча йил вақт ва илмий ёндашувни талаб қилади. Бу йўлда хатолар ҳам бўлиши мумкин, чунки бу жараён. Бироқ ҳозир шу ишларни бошламасак, эртага масала янада мураккаблашади.

Хуллас, бу йўлда барчамиз ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Мутассади вазирлик ва идоралар мутахассислари томонидан юқоридаги масалалар юзасидан Ҳукуматга тегишли таклифлар киритилди, деб ёзди Саида Мирзиёева.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг