Собиқ мэр университетга 1,8 млрд. доллар хайрия қилди
Америкалик тадбиркор, саховатпеша инсон, Нью-Йоркнинг собиқ мэри Майкл Блумберг ўзи таҳсил олган Жонс Ҳопкинс университетига 1,8 миллиард доллар хайрия қилди. Бу ҳақда унинг ўзи «Твиттер»да ёзди.
I’m giving $1.8 billion to @JohnsHopkins for financial aid so admissions can be permanently need blind. I want to open the same door of opportunity that I had for generations of talented students, regardless of financial circumstances. https://t.co/zgyD7jDGfI
— Mike Bloomberg (@MikeBloomberg) 18 ноября 2018 г.
У ўз саъй-ҳаракатини шундай изоҳлади — АҚШдаги аксарият ўқув муассасаларининг қабул комиссиялари абитуриентнинг билим қобилиятига эмас, кўпроқ тўлов қобилиятига эътибор беришади, оқибатда кўплаб истеъдод эгалари учун университетга кириш орзуси армон бўлиб қолмоқда.
— Мен молиявий аҳволидан қатъи назар истеъдодли талабалар учун ўзим эга бўлган имконият эшигини очмоқчиман, — дейилади хабарда.
Майкл Блумберг ёшлигида йиққан пуллари ва табалар учун кредит тизими эвазига талаба бўлган экан. Энди эса тақдим этган хайрия пуллари билан университет ўз талабаларига кўпроқ молиявий кўмак беришига умид билдирмоқда.
Блумберг — АҚШнинг энг бой кишиларидан бири. 2002—2013 йилларда Нью-Йоркни бошқарди. 2014 йилдан — БМТнинг шаҳарлар ва иқлим ўзгаришлари бўйича махсус элчиси.
Яқинда маълум бўлишича, 76 ёшли бу инсон яна катта сиёсатга қайтиши мумкин экан. Блумберг интервюларининг бирида айтишича, 2020 йилги АҚШ президентлиги учун сайловларда ўз номзодини қўйиш масаласини ҳам кўриб чиқяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter