Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тест топшириқлари сони қисқартирилди

Тест топшириқлари сони қисқартирилди

Фото: Xabar.uz

Тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратилиши белгиланди.

Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:

  • она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) – 10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл;
  • математика – 10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл;
  • Ўзбекистон тарихи – 10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 63 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:

  • 1-фан – 20 та савол. Ҳар бири учун 3.15 баллдан, максимал балл – 63 балл;
  • 2-фан – 20 та савол. Ҳар бири учун 3.15 баллдан, максимал балл – 63 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 126 балл.

2021-2022-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 70 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОТМларга кириш имтиҳонлари қачондан бошланиши айтилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг