Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда яна бир хорижий ОТМ филиали ташкил этилди

Тошкентда яна бир хорижий ОТМ филиали ташкил этилди

Президент қарори билан Тошкент шаҳрида «Санкт-Петербург давлат университетии» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ташкил этилди.

Шарқ тиллари филологияси, мамлакатшунослик ва хорижий мамлакатлар иқтисодиёти, биотиббиёт, аниқ фанлар каби йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Филиал фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Филиалда:

- таълим жараёни «Санкт-Петербург давлат университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси (Университет) томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурлари асосида рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда ҳам олиб борилади;
- кундузги, кейинчалик сиртқи ва бошқа таълим шаклида кадрлар тайёрланади;
- таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Филиалга қабул параметрлари Филиал томонидан тасдиқланади.

 Талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Бунда давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари 3 йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистоннинг давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланади.

Тўлов-контракт миқдори Филиал томонидан белгиланади.

Филиалда ўқиш бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича қуйидаги йўналишларда ташкил этилади:
● Филология (шарқ тиллари бўйича);
● Мамлакатшунослик ва хорижий мамлакатлар иқтисодиёти (шарқ мамлакатлари бўйича);
● Биотиббиёт (кимё, биология, физика, психология ва бошқалар).

Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг