Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги институт университетга айлантирилади

Тошкентдаги институт университетга айлантирилади

Шарқшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини  тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Тошкент давлат шарқшунослик институти негизида Тошкент давлат шарқшунослик университети ташкил этилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб университетга ўқишга қабул қилишда шарқ тилларидан (турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, япон тиллари) топшириладиган кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига тест синовлари ўтказилиши йўлга қўйилади.

Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ушбу тажриба бошқа тиллар (испан, итальян, тожик, қозоқ, туркман, қирғиз тиллари ва бошқалар) бўйича республикадаги барча давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда жорий этилади.

Қарорда 2020 йил 1 августга қадар Наманган ва Хива шаҳарларида ташкил этилаётган шарқ тиллари бўйича техникумларнинг шарқ тилларини ўқитишга мослаштирилиши ҳам белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг