Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазир Саидов «фейк» деган формага Ортиқхўжаев 15,7 млрд сўм ажратди

Вазир Саидов «фейк» деган формага Ортиқхўжаев 15,7 млрд сўм ажратди

Тошкентда ўқитувчилар учун формага бюджетдан 15,7 млрд.сўм пул ажратилди. Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ўқитувчилар учун формани «фейк» деб атаганди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 27 июлдаги 767-14-0-Q/22 сонли қарорига асосан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 15 минг нафар ўқитувчилар учун мактаб формаларига 12 700,0 млн. сўм миқдорида маблағлар ажратилган.

Бир кун аввал Тошкент шаҳар ҳокимининг 761-14-0-Q/22 сонли қарорига асосан эса Республика бюджетининг 2022 йил иккинчи чорак даромадлари режасини орттириб бажарилган қўшимча манбасининг Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилган қисми ҳисобидан умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг формалари учун 3 000,0 млн. (уч миллиард) сўм миқдорида маблағлар тақсимланиши эълон қилинганди.

Агар ҳар икки қарор бўйича мактаб ўқитувчилари формасига йўналтирилаётган умумий маблағ ҳисобга олинса, ўқитувчи учун битта форма ўртача 1 млн 47 минг сўмдан тушмоқда.

Эътиборлиси, 27 июль куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов «ўқитувчилар учун ҳам ягона форма жорий этилаётганлиги ҳақида ҳеч қандай асосга эга бўлмаган маълумотлар тарқаётгани, Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқитувчилар учун бундай талаб жорий этилмаганлигини, бу оддий «фейк» хабар эканлигини» таъкидлаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг