Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хорижлик абитуриентлар учун «Янги Ўзбекистон стипендияси» грант дастури жорий этилади

Хорижлик абитуриентлар учун «Янги Ўзбекистон стипендияси» грант дастури жорий этилади

Иллюстратив фото

Эндиликда «Янги Ўзбекистон стипендияси» доирасида ҳар йили 500 нафаргача чет эллик иқтидорли талабалар Ўзбекистон давлат ОТМларида грант асосида ўқиши мумкин. Бунинг учун бакалавриат йўналишларида тўлмай қолган давлат гранти квоталаридан фойдаланилади.

2026/2027 ўқув йилидан олий таълим ташкилотларига хорижий талабаларни қабул қилишнинг амалдаги тартибига қўшимча тариқасида «Study in Uzbekistan» платформаси орқали қабул қилиш йўлга қўйилади.

Шунингдек, 2026/2027 ўқув йилидан таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар таълимнинг кейинги босқичи учун ҳужжат топширишда хорижий тилни билиш тўғрисидаги сертификатни тақдим этишдан озод этилади.

Ҳужжат билан қуйидагилар ташкил этилади:

  • Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази негизида Рақамли таълим ва сунъий интеллектни ривожлантириш маркази;
  • Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси ҳамда Ёшлар академияси негизида Ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш офиси.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг