ХТВ мактаб формаси ҳақидаги низомга амал қилишни сўрамоқда
Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 666-сонли қарорига киритилган ўзгаришлар бўйича қуйидагиларни маълум қилади.
2018 йил 19 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида 509-сонли қарори қабул қилинган.
Мазкур ҳужжат билан 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорнинг 3-бандидаги ва 7-бандларигагина ўзгартириш киритилган.
Мазкур қарорга кўра, ягона мактаб формаси 2019-2020 ўқув йилидан эмас, балки 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.
509-сонли қарор Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низоми» ҳозирги кунда ҳам амалда. Шу боис ўқувчилардан мазкур низом талабларига риоя этишлари сўралади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter