Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги ўқув йилида 700 мингдан зиёд бола биринчи марта мактабга боради

Янги ўқув йилида 700 мингдан зиёд бола биринчи марта мактабга боради

Фото: Xabar.uz

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2025-2026-ўқув йили учун мактабларнинг 1-синфига қабул қилинган ўқувчилар тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, жорий йил 11 августга қадар умумтаълим мактабларининг 1-синфига 666 782 нафар бола (90 фоиз) қабул қилинган.

1-синфга энг кўп қабул Самарқанд (83 211), Фарғона (72 514) ва Қашқадарё (69 977) вилоятларида кузатилган. 

Хабарга кўра, микроҳудуддан ташқаридаги мактабларга қабул жараёнлари 15 августга қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг