2023 йилнинг энг арзон флагмани тақдим этилди — Moto X40

Motorola компанияси (Хитой) Snapdragon 8 Gen 2 процессорида ишловчи Moto X40 флагман смартфонини тақдим этди. Android Authority ёзишича, бу 2023 йилда сотувга чиқариладиган флагманлар орасида энг арзони.
Қурилма 6,7 дюймли OLED-экранга эга (Full HD+), янгиланиш суръати — 165 Гц.
Асосий ва ултракенгбурчакли камералари — 50 МП, қўшалоқ оптик яқинлашувни таъминловчи телеобъективи — 12 МП. Фронтал камераси — 60 МП.
Moto X40 смартфони 15 Вт тезкор симсиз қувватлаш ҳамда 125 Вт тезкор симли қувватлаш имкониятига эга. Аккумулятори — 4 600 мАс. Унинг 50 фоиз тўлиши учун 7 дақиқа сарфланади.
Нархи:
- 8/128 ГБ — 490 доллар
- 8/256 ГБ — 530 доллар
- 12/256 ГБ — 575 доллар
- 12/512 ГБ — 620 доллар.
Смартфон 22 декабрда Хитойда сотувга чиқади. Глобал бозорда 2023 йил бошида пайдо бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter