Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бир миллион Хоразмий дастурчилари». Ўзбекистонда йирик дастур старт олади

«Бир миллион Хоразмий дастурчилари». Ўзбекистонда йирик дастур старт олади

Ўзбекистонда кенг масштабли — «One Million Khorezmi Coders» (Бир миллион Хоразмий дастурчилари) IT-дастури ишга туширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирлиги давлатига жорий йилнинг март ойида амалга оширган расмий ташрифи доирасида устувор соҳаларда амалий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди, шунингдек, БААда Ўзбекистоннинг юқори мартабали ҳукумат делегацияси ўртасида стратегик шериклик муносабатларини фаоллаштириш бўйича икки мамлакат давлат ишларида билим ва тажриба алмашиш орқали учрашув бўлиб ўтди.

Дастурлаш соҳасида, «Dubai Future Foundation» жамғармаси бош директорининг ўринбосари Абдулазиз Ал-Жазаири жамғарманинг «One Million Arab Coders» лойиҳасини Ўзбекистонга экспорт қилиш имкониятларини ўрганиб чиқиш таклифини билдирди. Ишчи гуруҳ ушбу концепсияни ўзбек контекстига мослаштириш ва «One Million Khorezmi Coders»  номли маҳаллий ташаббусни амалга ошириш учун юқори даражадаги режани ишлаб чиқди.

«One Million Arab Coders» — бу энг яхши талабалар ва мураббийлар учун иш ўринлари, мукофотлар ва стипендияларни тақдим этадиган умуммиллий таълим дастури.

Ушбу ташаббус ёш авлодни келажакда дастурлашни ўрганиш орқали меҳнат бозори учун зарур бўлган кўникмалар билан таъминлашга қаратилган.

Дастурнинг мақсади рақамли технологиялар бўйича мутахассислар авлодини тайёрлаш, уларни рақамли трансформация орқали келажакни тушуниш ва бошқариш учун зарур бўлган барча воситалар билан жиҳозлаш ҳисобланади.

Ушбу қўшма ташаббус Бирлашган Араб Амирликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Тошкент ахборот технологиялари университети, шунингдек, IТ-парк ва «Digital Generation» билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Барча имтиёзлар — талабалар, мураббийлар, университетлар ва бошқалар учун.

Талабалар:

«One Million Khorezmi Coders» дастури кўплаб талабалар учун янги иш жойларини яратишга ёрдам беради. Nano Degree стипендияси энг яхши деб топилган талабаларга халқаро компанияларда ўз малакаларини оширишга имкон беради.

Талаба — бу дастурда онлайн равишда ўқитиш пайтида «One Million Khorezmi Coders» дастурининг ахборот ресурсларидан фойдаланадиган дастур қатнашчиси.

Менторлар:

«One Million Khorezmi Coders» дастури менторларга малака ошириш ва IТ-таълимида янги ёндашувларни ўрганишга ёрдам беради. Мураббийлар лойиҳа учун молиявий фойда олиш имкониятига эга бўладилар.

Университет:

«One Million Khorezmi Coders» дастури иштирок этувчи университетларга эски тузилмаларни ва фикрлаш усулларини енгишга ва янги технологиялар, жараёнлар ҳамда келажакдаги ўқув дастурларини ишлаб чиқишда ўқув ғояларидан фойдаланишга ёрдам беради.

Ментор — танлов ташкилотчилари ёки шериклари томонидан лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва илгари суриш жараёнида талабалар билан ишлаш миссияси бўйича тайинланган мутахассис.

Талаба учун талаблар:

  • 13 ёшдан ошган бўлиши ва Ўзбекистон фуқароси бўлиши лозим;
  • Олий маълумот талаб қилинмайди.

Менторларга қўйиладиган талаблар:

  • Жамоада ишлаш қобилияти;
  • Ўзбек тилида равон сўзлаша олиш;
  • Android Basics, Java, HTML, Javascript, CSS, Python билан ишлашда камида 1 йиллик профессионал тажрибага эга бўлиш;
  • Объектга йўналтирилган дастурлаш тамойилларини тушуниш.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, 60 нафар ментор «Udacity»нинг етакчи мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан ўқитилади. Менторларнинг лойиҳага қўшилишлари учун ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Бундан ташқари, менторларга қатнашчиларни ўқитиш учун юқори маош кафолатланган.

Менторлик онлайн режимида ўтказилади, шунинг учун улар платформадан ва курс таркибига оид умумий саволларга жавоб беришда иштирокчиларнинг қўллаб-қувватлашини талаб қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг