Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди Xiaomi мобил телефонлари 100 дақиқа кўпроқ хизмат қилади

Энди Xiaomi мобил телефонлари 100 дақиқа кўпроқ хизмат қилади

Фото: «Techtoday.in.ua»

Xiaomi компанияси аккумулятор технологияси бўйича янги ютуқларни қайд этди. Энергия зичлигини сақлаган ҳолда батарея ҳажмини 10% га камайтиришга эришилди. Бунинг натижасида эса смартфонларнинг батарея қуввати 100 дақиқага ошди. 2022 йилдан бошлаб, ушбу технологиядан фойдаланиш режалаштирилган.

Янги авлод аккумуляторлари таркибига кремний миқдори юқори бўлган литий қўшилади, бу эса кремний миқдорини 3 баробар оширишга хизмат қилади. Кремний анодлар устида 2016 йилдан бери тадқиқот олиб борилади, янги технология эса батареяларда сезиларли яхшиланишни ваъда қилмоқда.

Батарея ҳажмининг қичрайиши янги авлод PCM платасидан фойдаланишга ҳам боғлиқ. Компания таъкидлашича, эндиликда PCM текис жойлаштирилмайди, балки батарея элементига 90° бурчак остида ўрнатилади, бу билан эса етарлича жой тежалиши кўзда тутилган.

Қўшимча равишда, батарея махсус қувват узатувчи чип билан жиҳозланган. У ўзи ишлаб чиққан алгоритмлардан фойдаланиб, хавфсизликни ошириш учун асосий маълумотларни таҳлил қилади. Тўлиқ қувватлаш ҳолатида узоқ муддат қолиб кетмаслиги ва батарея эскиришини секинлаштириш мақсадида, кечки пайтдаги қувватланиш ҳолати ҳам назорат қилинади. Шу билан бирга, батарея юқори ҳароратли мавсумларга мос равишда ўз ҳароратини созлаши мумкин.

Aккумуляторнинг оммавий ишлаб чиқарилиши келаси йилнинг иккинчи ярмида бошланади. Янги батарея технологиясига эга Xiaomi телефонларини 2022 йил охирида кутиш мумкин.

Aввалроқ Xiaomi катта аккумулятор сиғими учун мўлжалланган 100 Вт қувват олиш технологиясини синовдан ўтказаётгани маълум қилинган эди. Бу нафақат қувватлаш вақтини сезиларли даражада қисқартиради, балки батареянинг узоқ муддатли хизматини таъминлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг