Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг кўп сотилаётган смартфон брендлари маълум қилинди

Энг кўп сотилаётган смартфон брендлари маълум қилинди

Фото: Xabar.uz

Canalys таҳлилчилари 2023 йилнинг биринчи чораги учун энг машҳур смартфон брендларини маълум қилишди. Статистик маълумотлар  Canalys расмий сайтида эълон қилинди.

Маълум бўлишича, Samsung ушбу даврда энг кўп смартфон сотган - унинг улуши жами 22 фоизни ташкил қилган. Иккинчи ўриндан Apple (21 фоиз), учинчи ўриндан Xiaomi (11 фоиз) жой олди. Кучли бешликка Oppo (10%) ва Vivo (8%) кабилар ҳам кирган.

Қолган барча брендлар смартфонларининг умумий улуши 28 фоизни ташкил этди.

Aйни пайтда жаҳон смартфон бозорида пасайиш кузатилмоқда. Харидлар ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 12 фоизга пасайган. Бунинг сабаблари глобал иқтисодий инқироз, шунингдек, мижозлар янги қурилмаларни сотиб олишдан кўра, эски смартфонларни ишлатиб туришни маъқул кўрмоқда. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг