Гексаазот ёки N6 — энергияга энг бой модда олинди

Германиянинг Гиссен университетида органик кимё профессори Петер Шрайнер бошчилигидаги жамоа азотнинг 6 атомидан иборат молекула олишга муваффақ бўлди. Гексаазот ёки N6 деб аталувчи бу модда — шу пайтгача шакллантирилган энергияга энг бой модда.
Таъкидланишича, молекула янги, экологик тоза ракета ёнилғиси учун асос бўлиши мумкин. Аммо тадқиқотни давом эттиришга яхшигина маблағ керак, шунда 3-5 йилдан сўнг гексаазотдаги биринчи ракетани синаб кўриш мумкин бўлади.
Профессор Шрайнер ҳалигача биронта ҳарбийлашган илмий-тадқиқот институт қўнғироқ қилмаганига ажабландим, дея ҳазиллашди. Унинг фикрича, N6 дан мудофаа мақсадларида фойдаланиш имкониятлари мавжуд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter