«Google» ўзининг «Chrome» браузерига рекламаларни тақиқловчи функцияни қўшди
«Google» ўзининг «Chrome» браузери ойнасига чиқиб қоладиган рекламаларни блоклашни бошлади. Бу билан компания ўз даромадларининг бир қисмида маҳрум бўлади. Янги функция машҳур браузернинг 64-версиясида пайдо бўлди, деб хабар қилади «Nv.ua».
«Google»нинг реклама блокловчиси барча эълонларни тақиқламайди. У алоҳида асабга тегувчи рекламаларни блоклайди ва оддийларига рухсат беради. Компаниянинг асосий даромадини рекламалардан келадиган пуллар ташкил этгани боис, «Google» барча эълонлардан воз кечмайди.
«Кўплаб фойдаланувчилар одамнинг асабига тегадиган рекаламалардан норози бўлиб, уларни блокламоқда. Бироқ барча эълонларни блоклаш сайт ва реклама берувчиларнинг зарарига ишлайди», — дейди «Google» вице-президенти Рой-Чодри.
Хусусан, тақиққа браузер ойнасига «сузиб» чиқувчи рекламалар, катта реклама стикерлари, автоматик тарзда ишга тушадиган овозли рекламалар, шунингдек, вақти белгиланган рекламалар учрайди. Бундан ташқари мобиль қурилмалар экранининг учдан бир қисмидан кўпроғини эгаллайдиган рекламаларга ҳам рухсат берилмайди.
«Google»нинг маълум қилишича, ҳозирда сайтларнинг 42 фоизи шу турдаги рекламаларни бартараф этиш бўйича керакли чора-тадбирларни кўрмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter