Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳаводан сув олувчи қурилма яратилди

Ҳаводан сув олувчи қурилма яратилди

Фото: «Cosmos»

Америкалик ва жанубий кореялик олимлар ҳамкорликда ҳатто ўртача намлик шароитида ҳам ҳаводан сув олиш технологиясини ишлаб чиқишди. Қуёш энергиясида ишловчи ушбу қурилма ҳақида «Cosmos» ёзмоқда.

Тизим ҳаво ҳароратининг сутка давомида кўтарилиб/пасайишларига асосланган, кечаси адсорбент (ютувчан) материал юзасида тўпланган намликни йиғиб олади. Қуёш чиқиши билан адсорбентдаги намлик йиғувчи пластина қуйи соя томонида тўпланади.

Адсорбент сифатида темирнинг микроғовакли алюмофосфати —  цеолитдан фойдаланилмоқда. Афзалликлари кўп, муҳими, арзон.

Тизимнинг самарадорлиги чаккимас: сутка давомида бир квадрат метр майдондан 0,8 литргача сув тўплайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг