Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илон Маск «Twitter»нинг энг йирик акциядорига айланди

Илон Маск «Twitter»нинг энг йирик акциядорига айланди

Фото: «AZON.mobi»

«Tesla» ва «SpaceX» компаниялари хўжайини Илон Маск «Twitter» ижтимоий тармоғи қимматбаҳо қоғозларининг 9,2 фоизини сотиб олди ва  «Bloomberg» ёзишича, компаниянинг энг йирик акциядорига айланди.

Маск илгари «Twitter»ни сўз эркинлиги тамойилларини бузишда кўп айблаган.

Маскнинг харидидан сўнг «Twitter» қимматбаҳо қоғозлари 4 апрелдаги премаркетда 25 фоизга — 2018 йилдаги даражагача қимматлаб кетди. Ҳозир компаниянинг бир дона акцияси $47,72 дан сотилмоқда.

Илон Маск «Twitter» акцияларининг 9,2 фоизига 14 март куни эга бўлгани Қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар комиссияси ҳужжатларида кўрсатилган.

Илон Маск — сайёрамизнинг энг бой кишиси. «Bloomberg Billionaires Index» кунлик янгиланувчи индексига кўра, унинг бойлиги $273 миллиардга тенг. Иккинчи ўрин соҳиби анча ортда қолмоқда — «Amazon» асосчиси Жефф Безос ($188 миллиард). «LVMH» холдинги соҳиби Бернар Арно ($148 миллиард) ҳам кучли учликда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг