Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инновациялар яқинроқ: Mobiuz Тошкентда замонавий Лабзак хизмат кўрсатиш марказини очди (видео)

Инновациялар яқинроқ: Mobiuz Тошкентда замонавий Лабзак хизмат кўрсатиш марказини очди (видео)

Тошкентда Mobiuz’нинг замонавий хизмат кўрсатиш маркази очилиши ICT Week 2025 билан бир вақтга тўғри келиб, компаниянинг мамлакатни рақамлаштириш жараёнига қўшаётган ҳиссасини яна бир бор намоён этди.

«Инсонларни бирлаштириб, инновациялар билан келажак сари»

Mobiuz мобил алоқа оператори бутун мамлакат бўйлаб савдо ва хизмат кўрсатиш офислари тармоғини янгилашни давом эттирмоқда. Mobiuz Лабзак офиси «Инсонларни бирлаштириб, инновациялар билан келажак сари» фалсафасининг тимсоли бўлиб, Mobiuz хизмат кўрсатишнинг ҳар бир жиҳатига рақамли ечимларни жорий этишга интилаётганини акс эттиради.

Бу ерда абонентлар тарифлар ва интернет-тўпламларни фаоллаштириши, хизматлар учун тўловларни амалга ошириши, маслаҳат ва техник ёрдам олиши мумкин. Қулайлик ва рақамли технологияларга алоҳида эътибор қаратилган: навбатни бошқаришнинг электрон тизимлари, замонавий ахборот экранлари ва компаниянинг барча хизматларидан тез фойдаланиш имконияти мавжуд.

Офиснинг ташқи кўриниши ва ички майдони Mobiuz'нинг ўзига хос услубида ишлаб чиқилган. Ташриф буюрувчилар учун қулай хизмат кўрсатиш ҳудудлари, корпоратив мижозлар  ва дилерлар учун алоҳида жойлар яратилган, шунингдек, алоҳида эҳтиёжли шахслар учун ҳам шароитлар кўзда тутилган.

Ғамхўрликнинг ўзига хос муҳити

Янги Хизмат кўрсатиш марказида ишчан ва дўстона кайфият уйғунлашган ўзига хос муҳит яратилган. Ходимлар учун зарур жиҳозлар билан таъминланган қулай ошхона, кийим алмаштириш хоналари, шинам дам олиш ҳудудлари ва фаол ҳордиқ чиқариш жойлари мавжуд. Стол теннисида қисқа ўйин ёки PlayStation билан бир неча дақиқа шуғулланиш кундалик ишлардан чалғишга ва янги вазифалар учун қувват олишга ёрдам беради.

Иш жойлари энг майда тафсилотларигача пухта ўйланган: улар ёруғ, қулай ва самарали ишлашга кўмаклашади. Бундай ёндашув ходимларга ўзларини ишончли ва эркин ҳис қилиш, шу билан бирга мижозларга максимал даражада эътиборли бўлиш, ғамхўрлик кўрсатиш ва абонентларнинг ҳар қандай сўровларига ечим топиш имконини беради.

Асосий янгиликлардан бири замонавий техника билан жиҳозланган анжуманлар зали бўлди. Бу ерда тақдимотлар, ҳамкорлар билан учрашувлар ва таълим тадбирлари ўтказилади. Бу эса офисга нафақат хизмат кўрсатиш маркази, балки рақамли мулоқот ва ривожланиш майдони вазифасини ҳам бажариш имконини беради.

Рақамли макон ва юқори даражадаги хизмат

Офиснинг расмий очилиш маросимида Mobiuz рақамли ўзгаришлар марказида бўлишга интилаётгани таъкидланди. Лабзак Хизмат кўрсатиш маркази оддий офисдан кўра кўпроқ нарсани англатади. Бу ҳар бир абонент тариф, интернет ёки янги хизматларни улаши, маслаҳат олиши, ҳаётни осонлаштирадиган рақамли хизматлардан фойдаланиши мумкин бўлган замонавий макондир.

Байрам тадбирини нишонлаш муносабати билан меҳмонлар учун кўнгилочар дастур, викториналар ва корпоратив совғалар ўйинлари ўтказилди. Офис очилишининг дастлабки кунларида компанияга уланаётган янги абонентлар қўшимча совғалар ва махсус бонуслар олишади.

Лабзак Хизмат кўрсатиш маркази ҳар куни соат 8:00 дан 20:00 гача, танаффуссиз ва дам олиш кунларисиз фаолият юритади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 1а-уй (жойлашуви: https://yandex.uz/maps/-/CLe6j8ml).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг