Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инвесторлар Telegramни $30 миллиардга баҳолашди — Дуров

Инвесторлар Telegramни $30 миллиардга баҳолашди — Дуров

Фото: Ulysmedia

Фаол фойдаланувчиларимиз сони 900 миллионга етди, компаниянинг ўзи эса шу йилдан фойдага чиқиши кутиляпти, деди Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров Financial Timesга берган интервюсида.

Унинг айтишича, Telegram жаҳондаги энг оммалашган мессенжерлардан бирига айланди ва икки йил аввал реклама ва премиум-обуна йўлга қўйилганидан сўнг «юз миллионлаб доллар» даромад келтирмоқда.

«Агар бу йил бўлмаса, янаги йили фойдага чиқишга умид қиламиз», — деганди Дуров 2017 йилги биринчи интервюсида.

У потенциал сармоядорлар компанияни 30 млрд доллардан зиёдроққа баҳолашганини, бироқ мессенжер сотилмаслигини, келажакда акцияларни бирламчи жойлаштириш имкониятларини кўриб чиқаётганини айтиб ўтди.

«Монетизацияга киришишимизнинг асосий сабаби — биз мустақил бўлиб қолишни хоҳлаймиз», — деди Дуров.

Бошқарув маркази Дубайда жойлашган Telegram жами 50 ходимдан иборат, сўнгги бир неча йил давомида кенг оммалашиб, муҳим коммуникация воситасига (жумладан, низоли ҳудудларда) айланди, деб ёзмоқда Financial Timesга.

Танқидчилар платформа «жиноий фаолият манбаси, хусусан, экстремистик ва террористик контент ва дезинформация тарқатувчиси»лигича қолаётганини таъкидлаб, Кремль Telegramга алоқадор ёки таъсир дастакларига эга бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда, Дуровнинг ўзи эса бу даъволарнинг барчасини нотўғри, деди.

Financial Times манбаларига кўра, компания фойдага чиқиб, бозор шароитлари яхшилангач, Telegram эҳтимол АҚШда листингга интилиши мумкин.

Дуров акциялар чиқариладиган майдон ва муддатлар ҳақидаги саволларга жавоб бермади, аммо бир нечта вариант кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг