Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

IT Парк инкубация ва акселерация дастурларига аризалар қабули бошланди

IT Парк инкубация ва акселерация дастурларига аризалар қабули бошланди

Фото: IT-Парк

IT Парк стартап мавзусига бефарқ бўлмаганлар ва ўзини шу соҳада ривожлантиришни хоҳловчилар учун ажойиб янгиликни эълон қилди: инкубация ва акселерация дастурларида қатнашиш учун аризалар қабули бошланди.

IT Парк инкубация ва акселерация дастурлари ўзи нима?

Инкубация дастури

Инкубация дастурининг асосий қисми ғоядан иборат. Инкубация дастури ажойиб истиқболли ғояларга эга бўлган ишқибозларнинг стартап ғояларини ўқув дастурлари ва мутахассис тавсиялари орқали қўллаб-қувватлашга қаратилган. Улар стартап билан бевосита қандай ишлаш кераклигини ўрганишади. Бу ерда стартапчилар ўз ғояларини ривожлантириб боради ва дастур якунида, узоқ сафарга тайёр синов маҳсулотларини яратишади.

Дастур 3 ойга мўлжалланган ва стартап лойиҳангизни қуйидаги бонуслар билан таъминлайди:

1.Қулай офис

2.Профессионал мураббийлар билан ишлаш

3.Юридик маслаҳат

4.Бухгалтерия ёрдами

5.Муваффақиятли тадбиркорлар билан фаол алоқа

6.Бизнес тадбирларига чекланмаган кириш имконияти

Акселерация дастури

Дастур прототип ва узоқ чўққиларга бирга олиб чиқса бўладиган ажойиб ғояларга эга жамоаси бор кишиларга мўлжалланган. Акселерация дастури ўз мақсадларини амалга ошириш ва прототипни тўлақонли бизнесга айлантириш учун бир неча қадам (маблағ, маслаҳат, тажриба) етишмаётганларга мос келади.

Дастур сизнинг стартап лойиҳангизни фаол ривожланишига ноёб йўналишни таъминлайди, бу нафақат ажойиб менторлар — мутахассислардан бизнес тажрибасини олиш, балки қуйидаги имкониятларни ҳам беради:

1.Маҳсулотни интеллектуал мулк сифатида расмийлаштириш

2.Юридик маслаҳат олиш

3.Инвестисия майдонига кириш

4.Маркетинг ёрдамини олиш

5.Кенг ҳамкорлик тармоғини ривожлантириш

IT Паркдаги инкубация ва акселерация дастурларининг учинчи тўлқини 3 ой давом этади ва улар 8 та модул ва 34 та тадбирдан ташкил топган.

Тадбирлар таълим ва эксперт машғулотлари, дала синовлари, Bootcamp ва  албатта Pizza party'ни ўз ичига олади! Ва дастур сўнгида, ҳар доимгидек, лойиҳангизни намойиш этадиган ва қўлингиздан нима келишини кўрсатадиган Demo Day кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу сафар асосий эътибор назария ва инвесторлар билан «metching»га эмас, балки trekshn (тез ўсиш), менторлик, амалиётга қаратилади.

Бу сафар кўпроқ ўз устингизда ишланг!

Ушбу сафарнинг бошидан охиригача йўл бошловxи, сизга маслаҳат ва керак бўлганда, мотивация берувчи маҳаллий ва хорижий спикерлар сизга ҳамроҳ бўлишади.

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://it-park.uz/ru/itpark/startups

Рўйхатдан ўтиш муддати: 2021 йил 4 март

Pitch Day: 2021 йил 6 март

Bootcamp: 2021 йил 13 март

Дастурларнинг бошланиши: 2021 йил 15 март

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг