Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Меҳнат бозорида қайси мутахассисликларга талаб юқори?

Меҳнат бозорида қайси мутахассисликларга талаб юқори?

«DataSite Technology» корхонасида амалиёт ўтаётган ёш мутахассислар.

Фото: «Muic.uz»

АКТ мутахассисларига меҳнат бозорида талаб юқори, шу сабаб уларнинг иш ҳақи ҳам ўсиб бормоқда. Ёш мутахассисларни ишга жойлашда иштирок этиш «Mirzo Ulugbek Innovation Center» фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир, дейилади марказ маълумотида.

Инновация маркази бўш иш ўринлари учун номзодларни топиш ва танлашда қийинчиликларга дуч келаётган резидент-компаниялар ва кадрлар бозорини таклифлар билан тўлдирадиган техник университетлар ўртасидаги ўзига хос кўприк вазифасини бажармоқда.

Мазкур йўналишда, айниқса, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатилган. Бироз  аввал мазкур университетнинг тўртинчи босқич талабалари Ўзбекистоннинг йирик компанияларида амалиёт ўташни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу талабаларнинг саккиз нафари интернет-лойиҳалар ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган «DataSite Technology» корхонасида амалиёт ўташмоқда. Уларнинг 3 нафари KPI лойиҳаси, 2 нафари веб-ишлаб чиқариш ва 3 нафари «Android»  ва «IOS»  мобил амалий тизимларини ўзлаштириш билан шуғулланмоқда.

— Барча амалиёт ўтовчилар суҳбатдан ва дастлабки тест синовларидан ўтказилди, — дейди компаниянинг «HR» ходими Гулхумор Карабаева. — Ёш мутахассислар лойиҳаларга ўзгача ёндашувлари ва кўпгина масалалар бўйича мустақил фикрлари билан эътиборимизни торта олишди. Шунингдек, уларнинг янги шароитга тезроқ ва осонлик билан мослашишлари учун welcome-тренинг ўтказилди.

Ҳар бир амалиёт ўтовчига унинг фаолиятидан келиб чиққан ҳолда ишловчи ходимлардан бири мураббий этиб тайинланди. Уларнинг барчаси билан 3 ойлик амалиёт ўташ шартномаси тузилди ва шундан сўнггина уларни ишга жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Инновация маркази худди шундай аснода бошқа тармоқ олий ўқув юртлари билан ҳам ишлашни режалаштирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг