«Microsoft» асосчиларидан бири — Пол Аллен вафот этди
Сиэтлда (АҚШ, Вашингтон штати) «Microsoft» асосчиларидан бири Пол Аллен 65 ёшида вафот этди. Бу ҳақда у ташкил этган «Vulcan» инвестиция компанияси сайтида хабар берилди.
Аллен фаол инсон эди, атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ҳисса қўшар, мусиқа тинглашни ёқтирар, санъат кишиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётганди.
Компания хабарига кўра, саратон хасталигидан азият чекиб келган Пол Аллен кеча, 15 октябрь куни оламдан ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Пол Аллен ва Билл Гейтс биргаликда 1975 йили «Microsoft» компаниясига асос солишган. Саратонга чалинганидан кейин Аллен акцияларнинг катта қисмини сақлаб қолган ҳолда компанияни тарк этишга мажбур бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter