Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миясига чип ўрнатилган одам шахмат ўйнади (видео)

Миясига чип ўрнатилган одам шахмат ўйнади (видео)

Фото: Ferra

Ушбу ҳафтада Илон Маскнинг Neuralink компанияси катта қадам ташлади — миясига ўрнатилган чип билан компютерни бошқара оладиган беморини оммага кўрсатди.

Миясига чип ўрнатилган шахс — сувга шўнғишда бахтсиз ҳодисага учраб, оқибатда елкасигача шол бўлиб қолган 29 ёшли Ноланд Арбо.

Neuralink клиник синовларида илк бемор саналган Арбо фикран бошқариб, шахмат ўйнай олишини кўрсатди. Имплант (чип) унинг миясидаги тўлқинларни компютер курсори буйруғига айлантиради ва доналарни шахмат тахтаси бўйлаб силжитиш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг