Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Mobiuz киберҳужум ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Mobiuz киберҳужум ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Ўзбекистондаги Mobiuz мобил алоқа оператори ахборот тизимларига киберҳужум уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Компания ҳолат юзасидан маълумот берди.

“Киберхавфсизлик бўйича мутахассисларнинг махсус бўлинмаси замонавий дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда IT инфратузилмасини кеча-ю кундуз кузатиб боради ва кибертаҳдидлардан ҳимоя қилмоқда.

Фақатгина 2025 йилнинг ўзида мутахассисларимиз томонидан 10 мингдан ортиқ турли даражадаги DDoS-ҳужумлар, шу жумладан 180 дан ортиқ жиддий ҳужумлар муваффақиятли қайтарилди. 68 мингдан ортиқ фишинг ҳаволалари ва фирибгарлик сайтлари блокланди, тармоқ инфратузилмасига рухсатсиз киришга бўлган 3 та уринишнинг олди тўлиқ олинди.

Ушбу фаолият бу йили ҳам давом эттирилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг феврал ойида хавфсизлик тизимлари мониторинги давомида компаниянинг асосий тизимларга уланмаган синов серверларидан бирига рухсатсз кириш аниқланди. Сервер қўшимча изоляция қилинди, бу эса ҳодисани чегаралаш имконини берди.

Абонентлар ҳақидаги маълумотлар, уларнинг шахсий ва молиявий маълумотлари сақланадиган тизимлар тўлиқ ҳимояланган ҳудудда жойлашган. У ерга ҳеч қандай кириш излари топилмади. Хизматлар фаолияти бузилмаган, мижозларнинг шахсий маълумотлари сизиб чиқмаган.

Ҳозирги вақтда компания масъул органлар билан ҳамкорликда ҳодисани батафсил текширишни давом эттирмоқда ва ахборот тизимлари ҳимоясини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар мажмуасини амалга оширмоқда”, дейилади компания хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг