Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

My.gov.uz портали сервер қурилмалари кўчирилиши эълон қилинди

My.gov.uz портали сервер қурилмалари кўчирилиши эълон қилинди

21 – 24 март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) сервер қурилмаларини Рақамли ҳукумат марказининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига кўчириш бўйича ташкилий-техник ишлар амалга оширилади. Бу ҳақда порталнинг расмий каналида эълон қилинди.

Шу муносабат билан my.gov.uz портали ва унинг хизматларини кўрсатишга ихтисослашган барча модуллар, хусусан, Давлат хизматлари марказлари томонидан хизмат кўрсатишда фойдаланиладиган dxa.gov.uz ахборот тизими фаолияти чекланади.

«Сизга байрам кунларини мароқли ўтказишни тилаймиз! Бу вақт ичида биз электрон давлат хизматларининг ишлашини янада яхшилашга интиламиз! Қўшимча саволлар бўлса, 1242 рақамига мурожаат қилинг», дейилади эълонда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг