Ўзбекистон аҳолисининг 94,2 фоизи интернетдан фойдаланмоқда

Миллий статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танланма кузатуви маълумотларига кўра, 2025 йил январ–август ойларида Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи аҳоли улуши 94,2 фоизни ташкил этди.
Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи аҳоли улуши йиллар кесимида қуйидагича:
- 2021 йил — 76,6 фоиз
- 2022 йил — 83,9 фоиз
- 2023 йил — 89 фоиз
- 2024 йил — 93,3 фоиз
- 2025 йил (январ–август) — 94,2 фоиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter