Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аҳолини рўйхатга олишда оқсаётган ҳудудлар эълон қилинди

Аҳолини рўйхатга олишда оқсаётган ҳудудлар эълон қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Давлатимиз раҳбари яна бир муҳим масалага тўхталди

Бутун республикада аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича катта тадбир бошланган. 

Ҳозиргача жами 7 миллион 613 минг хонадондан 4 миллион 776 минги рўйхатдан ўтди. Лекин бу борадаги ишлар Тошкент шаҳри, Фарғона, Сурхондарё, Бухоро, Тошкент вилоятида секин кечмоқда. 

«Бундай муҳим тадбир 37 йил ичида биринчи марта ўтказиляпти. Рўйхатга олиш – ҳар бир маҳалла, ҳар бир оиланинг реал ҳолатини аниқлаш, келгуси режаларни шунга қараб белгилаш, энг асосийси, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган самарали механизмларни йўлга қўйишга хизмат қилади», – деди давлатимиз раҳбари ва барча юртдошларимизни рўйхатга олишда фаол иштирок этишга чақирди. 

Йиғилишда туман ҳокимлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчиларининг ҳисобот ва таклифлари тингланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг