Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон армиясида дрон бўлинмалари ташкил этилди

Ўзбекистон армиясида дрон бўлинмалари ташкил этилди

Архив фото: Президент матбуот хизмати

Президент раислигида ўтган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида сўнгги йилларда Ўзбекистон Қуролли Кучларида амалга оширилган ислоҳотлар натижалари ҳам муҳокама қилинди.

Миллий армия замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланмоқда, жанговар ва маънавий-руҳий тайёргарлик даражаси изчил ошириб борилмоқда.

Маълум қилинганидек, Мудофаа вазирлиги қўшинларида янги тактик усуллар жорий этилди, машғулотлар сони ва шиддати 1,5 баробарга оширилди. Учувчисиз учиш аппаратлари бўлинмалари ҳамда дрон мутахассисларини тайёрлаш марказлари ташкил этилди.

Армияни рақамлаштириш натижасида ахборот хавфсизлиги, бошқарув тизими ва хизматлар самарадорлиги сезиларли даражада яхшиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳарбийларнинг маоши ва пенсияси оширилиши маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг