Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Покистоннинг Космос ва атмосферанинг юқори қатламини ўрганиш комиссияси билан учрашув бўлиб ўтди

Покистоннинг Космос ва атмосферанинг юқори қатламини ўрганиш комиссияси билан учрашув бўлиб ўтди

Фото: «Uzspace.uz»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ҳамда Покистоннинг Космос ва атмосферанинг юқори қатламини ўрганиш комиссияси (SUPARCO) ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Учрашувни ташкил этишдан асосий мақсад томонларнинг ўзаро танишуви ва космик фаолият соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама этиш бўлди.

Учрашув давомида томонлар ўз фаолиятлари бўйича тақдимотлар қилдилар, шунингдек, ўзларини қизиқтирган саволлар билан алмашдилар.

Мулоқот якунида томонлар келгусида ҳамкорликда пилот лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда космик фаолият соҳасини янада ривожлантириш мақсадида мутахассислар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича ҳаракатлар режасини тузишга келишдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг